Расмий маълумотга кўра, мазкур тадбир турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ҳамда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, ёқиш ишлари мутасадди идоралар рухсати ва ўзаро келишув асосида ташкил этилган.

Шунингдек, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва унинг кўлами тўлиқ назоратга олингани таъкидланган.

Мутасаддилар ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режа асосида олиб борилаётганини билдириб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни сўради.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликка чақирилди.