Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Қатар давлати ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Қатарнинг “Qatar Airways” авиакомпаниясига 2021 йил 7 сентябрда 13-К сонли Ўзбекистонга Доҳа - Тошкент - Доҳа йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилди.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 ҳаво кемаларида амалга оширади.











