Маълум қилинишича, воқеа 10 май, душанба куни соат 8:50 атрофида Бешариқ туманининг Марғилон – Олтиариқ – Риштон – Каримдевона йўналишидаги автомобиль йўлида рўй берган.
Аниқланишича, «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси Ю. исмли фуқаро машина тезлигини оширган. У қувиб ўтиш қоидасини бузиб ўтгани сабаб ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчи вафот этган.
Аввалроқ, Боғдод туманидаги ЙТҲда бир қизалоқ вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.










