Спортчи бунга “Бриллиант лигаси”нинг Римда ўтган босқичида эришди. У 6,15 метрга баландликка сакраб, очиқ иншоотлардаги мусобақалар учун Бубка томонидан 1994 йилда ўрнатилган рекордни 1 смга яхшилай олди.

Эътиборлиси, Арманга яна бир юқори натижа тегишли бўлиб, у ёпиқ иншоотлардаги мусобақаларда баландликка сакраш бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади. Спортчининг натижаси 6,18 метрни ташкил қилиб, у бунга февраль ойида ўтган мусобақада эришган. Бундан бир ҳафта олдин эса у 6,17 метрга сакраб, франциялик енгил атлетикачи Рено Лавилленининг натижасини 1 смга яхшилай олганди.

Аёллар орасида бу спорт тури бўйича жаҳон рекорди очиқ иншоотлардаги мусобақалар учун россиялик Елена Исинбаевага (5,06 метр), ёпиқ иншоотлардаги мусобақалар учун америкалик Женнифер Сурга (5,03 метр) тегишли.