Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон имижини шакллантириш ҳамда унинг жаҳон бозорида танилишини ошириш мақсадида «Top Gear», «Вокруг Света», «National Geographic» каби машҳур платформалар билан ҳамкорликда ишлаш ва Ўзбекистон ҳақида ноёб дастурлар тайёрлаш мамлакат туристик салоҳияти тарғиботида самарали ёндашув ҳисобланади. 

Билдирилишича, рекламанинг ушбу тури ҳар доим ахборот майдонининг бир қисми бўлиб қолади ва бу турли платформалардан (телевизорлар, планшетлар, компьютерлар ва ҳ.к.) томоша қилувчи аудиториянинг юқори қамровига олиб келади.