"Ҳозирда активларни баҳолаш босқичидамиз, шундан сўнг ҳужжат имзоланади. Бу бир неча ҳафта ичида амалга ошиши кутилмоқда", — деди ал-Бакир. У Қатар авиакомпанияси "бу активларга жуда қизиқаётганини" билдирди.

Қатар авиаташувчиси шу йилнинг март ойида "Внуково" аэропорти улушини сотиб олмоқчилигини билдирганди. Апрелда эса Qatar Airways ва "Внуково" аэропорт умумий акцияларининг 25%ини сотиб олиш бўйича меморандум имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 2018 йил 28 октябрдан Ўзбекистондан Москва шаҳрига барча рейсларни “Домодедово” аэропортидан “Внуково” аэропортига ўтказаётганлигини маълум қилганди.