«Ўзбектелеком» АК ва «ЭлКат» МЧЖ (Қирғизистон) ўртасида Қувасой (Фарғона вилояти) - Қизил-Кия (Баткен вилояти) ҳудудида телекоммуникация тармоқлари ўртасида янги трансчегаравий йўли қурилиши тугалланди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Халқаро телекоммуникацион туташма 16 август куни фойдаланишга топширилди.

«Янги чегара олди йўлаги интернетга кириш учун муқобил йўналишни очади, у Қирғизистон ҳудудидан ўтади», - дейилади хабарда.

Ушбу маршрут Афғонистон ва Туркманистон йўналишларида транзит алоқа каналларини тақдим этиб, «Ўзбектелеком» АК экспорт салоҳиятини оширади.

Шунингдек, телекоммуникация тармоқларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш ва компаниялар ўртасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбектелеком» раҳбариятидаги ўзгаришлар сабаби маълум бўлганди.