• уяли алоқа тармоқлари операторларининг буюртманомаларига кўра, Ривожлантириш режасини амалга ошириш доирасида, электр энергияси тармоқларига ўз вақтида улаш;
• уяли алоқа тармоқларининг базавий станцияларини электр энергияси тармоқларидан узилмайдиган тоифаланган объектларга киритиш;
• телекоммуникациялар операторларининг буюртманомаларига кўра электр узатиш тармоқларининг таянч устунларига телекоммуникация тармоғи элементларини ўрнатиш (осиш).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда буюртмачиларнинг маблағлари ҳисобига тадқиқот ишларини молиялаштирган ҳолда радиотехника объектларидан электромагнит нурланишнинг турли частоталари таъсири хавфсизлигини баҳолаш бўйича мақсадли тадқиқотлар ўтказиши мўлжалланган.
Қуйидагиларни белгилаш режалаштирилмоқда:
• телекоммуникациялар объектлари, шу жумладан ҳар қандай мулкчилик шаклидаги ижарага берувчиларнинг ижарага олинган ҳудудларида ўрнатилганлари, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг муҳим объектлари ҳисобланади;
• телекоммуникациялар объектларини кўчириш ёки демонтаж қилиш ҳақидаги талаблар истисноли ҳолатларда, бошқа имкониятлар мавжуд бўлмаганда ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишувга кўра қўйилиши мумкин. Бунда телекоммуникациялар объектини кўчириш ёки демонтаж қилиш талаби ташаббускори мазкур ишларни амалга ошириш учун операторлар сарфлаган харажатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномавий асосда тўлиқ қоплаши шарт.
Манфаатдор вазирлик ва идоралар уч ой муддатда қонун ҳужжатларига телекоммуникациялар объектларини олиб кириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга жорий этишда рухсат бериш тартиб-таомиллари муддатини тубдан такомиллаштириш ва қисқартиришга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида таклифлар беришлари шарт.
Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.











