Таъкидланишича, ер силкиниши маркази Тинч океанида бўлган, унинг ўчоғи эса 40 километрлик ер тубида жойлашган.

Ер ости силкинишлари 17 та префектурада сезилган, Мияги ҳамда Фукусимада зилзила кучи япон шкаласи бўйича 4 баллни ташкил қилди.

Цунами хавфи йўқлиги айтилмоқда. Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот ҳозирча берилмаган.

Аввалроқ Хитой жануби-ғарбида зилзила юз бергани хабар қилинганди.