Давлатимиз раҳбари Афғонистон Президенти ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этди. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
Шавкат Мирзиёев Афғонистон президентига ҳамдардлик билдирди
00:37 / 01.06.201712 5951 мин
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Қобул шаҳри марказида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ кишиларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.










