«Прогресс МС-05» фазо кемаси ўрнатилган «Союз-У» ташувчиси белгиланган вақтда ҳавога кўтарилди. Унинг ХКС билан уланиши 24 февралга белгиланган.
Таъкидланишича, ушбу парвоз «Союз-У» ракеталари учун охиргиси бўлди. Уларнинг ўрнини модернизация қилинган «Союз-2» ракеталари эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, «Союз-У» ракетасининг «Прогресс МС-04» юк кемаси билан бирга 2016 йил амалга оширган парвози омадсизликка учраган эди.











