"Сурия ва Венесуэла Ғарб ва унинг шериклари диктатига бўйсунишдан бош тортгани учун ҳақ тўладилар, улар бу учун уларни барқарорсизлантириш ва анархиянинг тарқатилиши йўли билан заифлаштиришга қаратилган ташқи босимга учрамоқдалар", деб айтди Асад.
Мадуро Асад ва Сурия халқини "Сурияга душман давлатлар томонидан қўллаб-қувватланувчи террорчилик ташкилотларига қарши курашдаги муҳим ғалабалари" билан табриклади. "Бу муваффақиятлар ўз раҳбарияти атрофида жипслашган сурияликларнинг матонати эвазига мумкин бўлди", деб айтди Мадуро.
Мадуро Венесуэла Сурия томонда қатъийлик билан туришини айтди ва бу араб мамлакатида тинчлик ва барқарорликнинг тезда қайтишига умид билдирди.











