«Ўйлашимча, бу минтақамиздаги ҳарбий мувозанатни тиклаш учун мажбурий чора. Сир эмаски, Озарбойжон сўнгги бир неча йилда доимий равишда янги қурол-аслаҳа сотиб олди. Биз Озарбойжон каби молиявий имкониятларга эга эмасмиз. Бироқ, вазиятни бир маромда ушлашга ҳаракат қиламиз», — деган Саргсян.

Шу билан бирга, у қурол-яроғлар пойгасини «номақбул вазият» сифатида баҳолаган.

Ушбу мажмуалар илк бора 21 сентябрда Ереванда Арманистон мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий парад чоғида намойиш этилган эди.