Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида даволаниш мақсадида Ўзбекистонга жами 35 401 нафар чет эл фуқароси келган.
Статистикага кўра, энг кўп тиббий туристлар Тожикистондан ташриф буюрган. Мазкур давлатдан 19 096 нафар фуқаро Ўзбекистонга даволаниш учун келган.
Кейинги ўринларда Қирғизистондан 9 552 нафар, Қозоғистондан 4 582 нафар, Афғонистондан 1 280 нафар ва Россиядан 772 нафар фуқаро қайд этилган.
Шунингдек, бошқа давлатлардан келган тиббий туристлар сони 119 нафарни ташкил этган.
Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг тиббий туризм соҳасига бўлган қизиқиш ортиб бораётганини ҳамда мамлакатнинг қўшни давлатлар аҳолиси учун тиббий хизматлар марказларидан бирига айланаётганини кўрсатади.











