Турнирнинг ҳал қилувчи баҳси 19 июль куни Аргентина ва Испания миллий жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20 июль куни соат 00:00 да бошланади. Винчичга майдонда унинг ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич ёрдам беради. Иорданиялик Адҳам Маҳадма ўйиннинг захира ҳаками, унинг ёрдамчиси этиб эса шу мамлакат вакили Муҳаммад ал-Калаф тайинланди.
Винчич 46 ёшда, у 2010 йилдан бери ФИФА тоифасидаги ҳакам ҳисобланади. 2024 йилда словениялик арбитр Чемпионлар Лигаси финалини бошқарган, жорий Жаҳон чемпионатида эса учта ўйинда ишлади (Бразилия - Марокаш 1:1, Иордания - Жазоир 1:2, Мексика - Эквадор 2:0).
Мексика ва Эквадор миллий жамоалари ўртасидаги 1/16 финал ўйинида Винчич эквадорлик ҳимоячи Перо Инкапиэни майдондан четлатди — футболчи рақиби билан гаплашаётганда оғзини қўли билан тўсиб олган эди. Янги қоидаларга кўра, бу тақиқланган.











