2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи яримфиналида Англия ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Баҳснинг биринчи голи 55-дақиқада Англия ҳужумчиси Энтони Гордон томонидан киритилди. Аргентина 85-дақиқада Энцо Фернандеснинг аниқ зарбаси эвазига мувозанатни тиклади. Ўйиннинг 90+2-дақиқасида майдонга захирадан тушган Лаутаро Мартинес ғалаба голини уриб, аргентиналикларга 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, Аргентина кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионати финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда Жанубий Америка вакиллари Испанияга қарши майдонга тушади. Англия эса 3-ўрин учун Франция билан баҳс олиб боради.
Жаҳон чемпионати–2026, яримфинал
Англия – Аргентина 1:2
Голлар: Гордон (55) — Фернандес (86), Лаутаро Мартинес (90+2).
Англия: Пикфорд, Жеймс (83, Бёрн), Стоунз (90+6, Тауни), Гейи, Спенс (90+6, Рэшфорд), Райс (83, О’Райли), Андерсон, Роджерс, Беллингҳем, Гордон (72, Конса), Кейн.
Аргентина: Мартинес, Молина (73, Монтел), Ромеро, Мартинес (73, Отаменди), Таляфико (81, Лаутаро Мартинес), Паредес (64, Гонсалес), Симеоне (73, Де Паул), Фернандес, Мак-Аллистер, Алварес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Андерсон (37) — Мартинес (42), Ромеро (51), Де Паул (90+4).











