Вазирлик маълумотига кўра, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болани умумтаълим мактабига қабул қилишни рад этиши мумкин:

  • боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабларида таълим олиши тавсия этилмаган бўлса;

  • бола танланган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

  • ариза (сўровнома)да кўрсатилган маълумотларнинг нотўғри экани аниқланса.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таъкидлашича, мазкур ҳолатлардан ташқари бошқа асослар билан болани умумтаълим мактабига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.