Тошкент шаҳрида ўқувчи ўрнини 2 карра кўпайтириш имконини берадиган янги типдаги мактаблар қуриш лойиҳаси таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташрифи вақтида айтиб ўтди.
Маълум бўлишича, Сергелидаги айрим мактаблар қувватидан 1,5-2 карра юқори юкламада ишламоқда.
Янги лойиҳага кўра, спорт зали, ошхона ва устахона ертўлада жойлашади, юқори қаватлардан эса синф хоналари сифатида фойдаланилади.
Бу йил Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан мактаб ва боғчада ушбу ёндашувни жорий этиб, “пойтахт тажрибаси”ни яратиш топширилди.











