Мазкур ҳамкорлик доирасида Discover Network UZCARD инфратузилмаси билан интеграция қилиниши орқали Ўзбекистон бозорига кириш имкониятига эга бўлади. Эндиликда Discover Network ва Diners Club International карталари эгалари мамлакат бўйлаб кенг POS-терминаллар ва банкоматлар тармоғида харидларни амалга оширишлари ҳамда нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади, бу эса халқаро меҳмонлар, молиявий институтлар ва маҳаллий бизнес учун янги имкониятларни очади.
«Ушбу стратегик қарор UZCARD’нинг халқаро ҳамкорликка очиқлигини ҳамда глобал финтех экотизими доирасида миллий тўлов тизимини изчил ривожлантириб бораётганини акс эттиради», - деди «UCMG» МЧЖ бошқарув компанияси Бош директори Давид Меликидзе. «Биз меҳмонларимиз учун тўловларда қулайлик ва соддаликни таъминлаш орқали мамлакат жозибадорлигини оширишни, шу билан бирга маҳаллий бозор иштирокчиларининг манфаатларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз».
«Бундай ҳамкорликлар глобал тўлов тармоғимизнинг асосий модели ҳисобланади», - деди Discover® компаниясининг халқаро бозорлар бўйича вице-президенти Мэтт Слоун. «UZCARD ўзининг кенг маҳаллий қамрови орқали минтақадаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига кириш имконини беради. Ушбу келишув Ўзбекистонда мунтазам харажат қиладиган савдогарлар учун ҳам, карта эгалари учун ҳам манфаатли бўлади».
Discover Network билан ҳамкорлик UZCARD тўлов тизимининг халқаро майдондаги иштирокини кенгайтиришда ва унинг глобал молиявий харитадаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим босқич ҳисобланади.
1. Умумий карта сонига Discover Network, DCI ва тармоқ бирлашмаларидаги фаол карталар киради. Тармоқ иштирокчилари тақдим этган маълумотларга асосланиб, RBR Data Services томонидан 2024 йил ҳолатига кўра эълон қилинган.
2. Discover’нинг 2024 йилгача бўлган ички транзакция маълумотлари.
Реклама ҳуқуқи асосида










