Қонунчиликда белгиланган асосий меҳнат кафолатлари қуйидагилар:

бюджет ташкилотларда ишлайдиган, 3 ёшга тўлмаган боласи бор она (ота-она/васий) учун ҳафтасига 35 соатгача қисқартирилган иш вақти белгиланади, иш ҳақи эса тўлиқ иш вақтидаги миқдорда тўланади;

иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боласи бор (ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор) ота-онадан бирининг илтимосига кўра, тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақти белгилаши шарт; 

16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади; ушбу вақт учун давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.