Қонунчиликка мувофиқ, HAMROH дастури доирасида хотин-қизлар тадбиркорлигини рағбатлантириш мақсадида қатор қўшимча инструментлар жорий этилади.
Кредит ажратиш механизми: тижорат банклари таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган ва (ёки) раҳбари аёл киши ҳисобланган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига кредит ажратади. Кредит ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 10 фоиз пункт юқори ставкагача, миқдори эса БҲМнинг 25 минг бараваригача белгиланади.
Кафиллик (кафолат) бериш: «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ томонидан тижорат банклари кредитларининг 70 фоизигача бўлган қисмига кафолат (кафиллик) тақдим этилади.











