Мулоқот авалида хорижий томонга ХМБМ фаолияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан, дунёнинг бир қатор университетлари, шу жумладан Британия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон таълим тизимига академик ва касбий дастурларни жорий этиш ҳамда талабалар учун академик мобиллик ва халқаро таълим имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб бораётгани таъкидланди.

Томонлар турли йўналишларда, хусусан dual diploma дастурлари, франчайзинг асосида университет ташкил этиш ҳамда ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишлар бўйича экспертлар даражасида ишчи музокараларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.