10:44 / 10.05.2024
9328

Марказий Қизилқум табиат боғида илк бор сақоқушлар галаси қайд этилди

Ўзбекистонда сақоқушларнинг икки — пушти ва жингалак тури маълум. 

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Марказий Қизилқум миллий табиат боғи ҳудудида илк бор сақоқушлар галаси қайд этилди.

Сақоқушлар йирик денгиз қушлари бўлиб, уларнинг танаси узунлиги 130-180 см ва вазни 7-14 кгга етади. 

Ўзбекистонда сақоқушларнинг икки — пушти ва жингалак тури маълум. 

Улар Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига ва Ўзбекистон Қизил китобига йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур мақоми билан киритилган.

Top