Агентлик ўз манбаларига таяниб хабар беришича, 3,5 млрд доллар Пентагон эҳтиёжлари учун қуриладиган объектларга ажратилган маблағдан олинади. 2,5 млрд ва 600 млн доллар эса Америка мудофаа ва молия вазирликларининг гиёҳванд моддалар айланишининг олдини олиш билан боғлиқ дастурлар учун фондларга ажратилган маблағдан олинади.

Яна 1,38 млрд доллар ички хавфсизлик вазирлиги йўналишидан олинади.

Аввалроқ мазкур девор қурилиши борасидаги келишмовчиликлар натижасида федерал ҳукумат иши 35 кун давомида тўхтаб қолганди.