“Биз чегарага қўшимча қўшинлар жўнатдик. Зарурият бўлса тирик одамлардан девор қурамиз”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Трампнинг айтишича, девор қурилиши кескин чораларга бормасликка имкон беради.

Аввалроқ Трамп демократлар билан девор қурилиши бўйича келишиб олишга уринишларни “вақтни беҳуда кетказиш” деб атаганди. ОАВ тахминига кўра, Трамп 2 ҳафтадан кейин мамлакатда фавқулодда вазият тартибини эълон қилиши мумкин, бу эса унга девор қурилишига пулларни конгрессни четлаб ўтган ҳолда олиш имконини беради.