
Меморандум оммавий ахборот воситаларида зиёрат туризмини оммалаштиришга доир кенг кўламли фаолият, туризм саноатида диний ва таълимий тадбирлар сонини кўпайтириш, шунингдек жаҳон ҳамжамиятига исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишга, ислом бой меросини ўрганиш ва сақлашга қаратилган халқаро тадбирларни ташкиллаштиришни кўзда тутади.
Меморандум доирасида шунингдек Ўзбекистон ва Туркия ўртасида танишув сафарларини ташкиллаштириш ва уларнинг туристик салоҳиятига доир маълумотларни тақдим этиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, сайёҳлик салоҳиятига оид маълумотлар диний тадбирларда тарғиб қилинади.











