«Йирик сиёсий ва иқтисодий марказларда ноаниқлик тобора ўсиб бораётгани, масалан, айтайлик, Қўшма Штатларда ички сиёсий кураш давом этаяпти, нафақат сиёсат, балки иқтисодиётда ҳам маълум бир асабийлашишга сабаб бўлмоқда», — деган Путин. 

Путиннинг қўшимча қилишича, Европа ҳамжамияти Brexit жараёни «қандай ўтиши, натижалар қандай бўлиши»ни ташвиш билан кузатиб турибди. Шунга кўра, Путиннинг фикрича, «қандайдир барқарорликка умид уйғотувчи ишораларга талаб бор».