"Олий таълим муассасаларида янги 2016/2017 ўқув йили 4 сентябрь, якшанба кунидан бошланади. Бу ҳақида 28 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги барча ОТМ ректорлари ва филиаллар директорларига йўллаган №87-04-1393-сонли хатда маълум қилинган", деган мутахассис.
Шунингдек, мактаблар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳам янги ўқув йилининг дастлабки куни 4 сентябрь, якшанба куни этиб белгиланди.
Мактабгача таълим муассасаларида ҳам 1, 2 ва 3 сентябрь кунлари дам олиш куни бўлади ва 4 сентябрь, яъни якшанба кунидан ота-оналар ўз фарзандларини боғчаларга олиб боришлари мумкин бўлади.
Ишчилар борасида эса, мазкур қарор 5 кунлик иш ҳафтасига ҳам, 6 кунлик иш ҳафтасига ҳам тааллуқли.
5 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба расман дам олиш куни бўлган ташкилот ходимлари 1, 2, 3 сентябрь кунлари дам олишади ва 4 сентябрь, яъни якшанба куни ишга чиқишади.
6 кунлик иш ҳафтасида, яъни шанба куни расман иш куни бўлган ташкилот ходимлари 1 ва 2 сентябрь куни дам олишади, 3 ва 4 сентябрь кунлари одатдагидек ишга чиқишади.











