Кеча, 17 феврал куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВББга хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, қутқарув бўлинмалари соат 15:54 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:59 да қуршаб олинган ва соат 16:02 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 70 кв м майдонда том қисми ҳамда ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.