Жумладан, давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва мутахассис кадрлар тоифасидаги лавозимларини эгаллаш тўлиқ малака даражасига асосланган карера модели бўйича танловлар орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Edu.argos.uz масофавий таълим платформаси орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг онлайн малака ошириш қамровини 100 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, “Давлат хизматчиси” мобил иловасидан фойдаланаётган давлат фуқаролик хизматчилари улушини ҳам умумий сонидан 100 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари ҳамда тадқиқот ва таҳлилий марказларининг камида 200 нафар ходимлари учун 1 ойдан 6 ойга қадар муддатга мақсадли стажировка ўташини ташкил этиш вазифаси белгиланмоқда.
Бундан ташқари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси битирувчиларининг йиллик ижтимоий, иқтисодий ва институционал ижобий таъсир кўрсаткичлари ўртача 0,8 коэффициентдан кам бўлмаслигини таъминлаш (ишлаб бериш мажбурияти тўлиқ ўталгунга қадар) назарда тутилган.



