Хоразм вилоятида фуқароларнинг банк карталаридаги пулини ўғирлаб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, гуруҳ аъзолари “apk” вирусли файлларини яратиб, ижтимоий тармоқлар орқали мобил қурилмаларга жўнатган. Сўнгра ушбу вирусли файлларни фаоллаштирган фуқароларнинг банк картасидаги маблағини ўзлаштириб олган.
Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда “apk” файлларини тарқатиш орқали 133 нафар фуқаронинг жами 3 млрд сўмга яқин пул маблағини қўлга киритган жиноий гуруҳ қўлга олинганди.


