«Ўзгидромет» 5–7 ноябр кунлари ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилаётгани сабабли тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
Аввалроқ «Ўзгидромет»ҳафта ўртасида ҳарорат кечалари 0…–3 даража, шимолда –5 даражагача, кундуз кунлари +5…+10 даража илиқ бўлиши кутилаётганини маълум қилганди.



