Фармонга кўра, қуйидаги қайта ташкил этиш чоралари амалга оширилди:

  • Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб қайта ташкил этилди;
  • президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб қайта ташкил этилди.
  • Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси — президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мақоми ва вазифалари:

  • кенгаш вазирлик ва идоралар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг стратегик режалаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирадиган идоралараро коллегиал орган ҳисобланади;
  • кенгаш 1- ва 2-даражали стратегик ҳужжатлар лойиҳаларини (концепциялар ва стратегиялар) уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади.

Маъқулланган лойиҳалар кейинги тартибда Президентга киритилади.

ПФ–201 билан 2025 йил 1 ноябрдан стратегик режалаштиришнинг уч босқичли иерархияси — концепция (7+ йил, қонун билан), стратегия (4–7 йил, президент ҳужжатлари билан), дастур (1–3 йил, президент/Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан) — амалиётга жорий этилган эди. Янгиланган тузилмалар ушбу занжирни уйғунлаштириш, мониторинг ва баҳолашни кучайтиришга хизмат қилади.