Ямайкада «Мелисса» Нью-Ҳоуп яқинида қуруқликка чиқиб, орол тарихидаги энг кучли довул сифатида қайд этилди, кучли ёмғир ва шамоллар, катта сув тошқинлари йўл ва уй-жойларга зарар етказди.
Ямайкадан сўнг довул Шарқий Кубага 3-хавф тоифасида кириб борди, Баҳам ороллари орқали шимолга ўтиб, 31 октябр куни, АҚШнинг Майами шаҳри (Флорида)да жойлашган Миллий довуллар маркази - NHC (National Hurricane Center )га кўра, «қудратли пост-тропик циклон»га айланди (сўнгги расмий бюллетен).
Қурбонлар бўйича рўйхатлар янгиланмоқда, аммо 31 октябр — 1 ноябр ҳолатига кўра Кариб ҳавзаси бўйлаб камида 49–50 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган (асосан Ҳаитида сув тошқинлари оқибатида).
Иқтисодий йўқотишлар юзасидан AccuWeather ва соҳа нашрлари умумий зарарни 48–52 млрд доллар атрофида баҳоламоқда.
Ямайканинг жануби-ғарбида айрим аҳоли пунктлари ташқи дунёдан узилган, катта электр узилишлари, уй-жойлар, йўллар ва ижтимоий объектлар зарар кўрди.
Синоптикларнинг таъкидлашича, Кариб денгизидаги одатдан иссиқ сувлар довулнинг тез кучайишига (rapid intensification) шароит яратди. Melissa 5-хавф тоифасигача кўтарилиб, Атлантика тарихидаги энг кучли қуруқликка ёпирилган довуллар сафига қўшилди.
NHC маълумотида «Мелисса» шимолий Атлантикада пост-тропик циклон сифатида ҳаракатланаётгани айтилади. Кариб ҳавзаси давлатларида эса қутқарув ишлари, электр тармоқларини тиклаш ва гуманитар ёрдам кўлами кенгаймоқда.



