Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев раҳбарлигидаги делегация Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид Ал-Фалих ҳамда қиролликнинг йирик компаниялари билан саноат, энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва меҳнат миграциясида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Кабел саноати бўйича қўшма лойиҳа: Тошкентда юқори волтли кабел ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади (122 млн доллар, 24 минг т/йил, 340 иш ўрни).

Шунингдек, амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланди: энергетика, сув таъминоти, АКТ, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмага оид 20 дан ортиқ қўшма лойиҳа пакетига киритилди.