Унда Хитой, Россия, Ветнам, Мўғулистон, Озарбойжон, Черногория, Арманистон, Куба, Қирғизистон, Гуржистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг Фанлар академиялари президентлари ва раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов ва вице-президенти Сирожиддин Мирзаев қатнашди.
Йиғилиш давомида, бўлиб ўтган сайлов натижалари асосида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов ва вице-президенти Сирожиддин Мирзаевга Халқаро фанлар академиялари ассоциациясининг академиги унвони топширилди. Академик Шавкат Аюпов, шунингдек, ташкилотнинг медали билан тақдирланди.
Тадбирда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фан ва инновациялар соҳасида тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.



