Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Фарҳод кўчасининг бир қисми 10 кун муддатга ёпилади, деб хабар берди туман ҳокимлиги.
Кўчанинг Шуҳрат чорраҳасидан «Чилонзор» метро бекати чорраҳасига қадар қисми 18 августдан 30 августгача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Қайд қилинишича, бу пайтда иссиқлик тармоқлари қувурларини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилади.



