103 хизмати фаолиятига доир эътирозларни камайтириш, бундай мурожаатлар сабабини олдиндан аниқлаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида шу йилдан бошлаб барча ҳудудий филиалларда тажриба-синов тариқасида Call-back (қайта қўнғироқ) тизими йўлга қўйилмоқда.

Айни пайтда мазкур тизим орқали "Тез ёрдам" бригадалари фаолияти доимий назорат қилиб бориляпти. Натижада аҳолидан бўлаётган эътирозлар сони аввалги йилларга нисбатан анчайин камайди.

Хусусан, ўтган йилнинг май-июн ойларида 103 хизматига жами 783 та ана шундай мурожаат келиб тушган бўлса, 2025 йилнинг айни шу даврида бу кўрсаткич 32,3 фоизга камайиб, 538 тани ташкил этди.