Қайд этилишича, Ўзбекистон расмийлари Ҳажга йўл олган ватандошларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратиб, барча зарур чораларни кўрган.

Ҳаж ибодати тугаганидан кейин Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.

Умуман, Ҳаж-2025 мавсумида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожи Ҳаж амалларини адо этди.

Уларнинг Саудия Арабистонига келиши 13 майдан бошланиб, 30 майга қадар давом этди. Ҳаж ибодатлари тугаганидан сўнг ватанга қайтишлари эса 12 июндан бошланиб, сўнгги гуруҳ 29 июнда Ўзбекистонга жўнаб кетди.