Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгаши ичимлик ва оқова сув хизматларининг янги нархларини тасдиқлади.

Қайд қилинишича, 1 июлдан бошлаб «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ, «Мусаффо оби ҳаёт магистраль сув таъминоти» АЖ, «Чимган-Чорбоғ магистраль сув таъминоти» АЖ қуйидаги нархларда хизмат кўрсатади.

Ичимлик суви (Қўшилган қиймат солиғисиз):

а) аҳоли учун –1 м3 – 2600 сўм;

б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 15000 сўм;

в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 15000 сўм;

Оқова сув хизмати (Қўшилган қиймат солиғисиз):

а) аҳоли учун – 1 м3 – 1300 сўм;

б) бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 3000 сўм;

в) улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 3000 сўм.