Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, фуқаро Н.И. ва бошқалар “Т.Б.” МЧЖ биносини МЧЖ раҳбари билан оғзаки келишувга асосан ижарага олиб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этган.
Умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 1 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Натижада давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



