Финалга бўлган қизиқиш қанчалик юқори эканлигини водийнинг уч вилояти Фарғона, Наманган ва Андижон ҳокимлари ҳам бу баҳсни томоша қилиш учун «Истиқлол» стадионига келганидан ҳам билса бўлади.
35-дақиқада наманганликлар вакили Аброрбек Исмоилов ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Муҳаммадкарим Тоиров фарқни тенглаштирди – 1:1.
116-дақиқада Андижон жамоаси Ислом Маматказиннинг голи эвазига ғалабани илиб кетгандек эди, аммо Тома Табатадзе 118-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар пеналтилар сериясига ўтадигандек эди, гўё. Аммо бунга андижонликлар ҳимоячиси Владимир Бубаня рози бўлмади ва 120+2-дақиқадаги голи эвазига «Андижон»га ўз тарихидаги энг муҳим ғалабани келтирди.
Шу тариқа, «Андижон» ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланиб, кейинги йил ОЧЛ-2да иштирок этадиган бўлди.
Ўзбекистон кубоги-2024. Финал
«Навбаҳор» – «Андижон» 2:3
Фарғона, 20 минг томошабин.
Бош ҳакам: Холид Солиҳ Ал Тураис (Саудия Арабистони)
VAR: Султон Санат Ал Ҳарби (Саудия Арабистони)
Голлар: Аброрбек Исмоилов 53, Тома Табатадзе 118 – Муҳаммадкарим Тоиров 82, Ислом Маматказин 116, Владимир Бубаня 122.
«Навбаҳор»: 35.Санжар Қувватов, 8.Сиёвуш Ҳақназарий, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никобадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов.
Захира: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азим Аҳмедов, 11.Сардор Рашидов, 17.Русланбек Жиянов, 20.Музаффар Мўминов, 22.Тома Табатадзе, 24.Достонбек Абдулҳаев, 55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжанов.
«Андижон»: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардорбек Азимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 77.Рустам Турдимуродов.
Захира: 12.Моҳир Комилов, 9.Леван Арвеладзе, 18.Дамир Темиров, 19.Нуримбет Абинур, 28.Исломбек Маматказин, 51.Лука Згурский, 66.Илҳомжон Алижонов, 71.Бектемир Абдуманнонов, 99.Шаҳрам Самиев.



