Ўзгидромет хабарига кўра, табиий офат оқибатида жабрланганлар бўлмади, бироқ, баъзи уй-ҳовлилар ва кўчалар қум-шағалга тўлди.
Жумладан, Фарғона тумани, Шоҳимардон маҳалласи ҳудудида жойлашган Қуркул сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқими вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган.

Фарғона тумани, Шоҳимардон қишлоғи тоғ-адирликларидан соат 15:30 да кучли жала ва дўл ёғиши оқибатида 4-5 м3/с сел оқими вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ҳамда 4 та аҳоли ҳовли жойларини қум-шағал билан тўлдирган.


Фарғона тумани, Ёрдон маҳалласи ҳудудида жойлашган Букан сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқими вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган.
Таъкидланишича, ҳозир ФВВ ходимлари томонидан ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилмоқда, аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.


