Бу икки давлат мудофаа вазирлари ўртасида охирги уч ҳафтадаги иккинчи телефон суҳбати бўлди. Бу галги суҳбат кимнинг ташаббуси билан ўтказилгани айтилмаган. Синкхга кўра, бу гал ҳам Пентагон раҳбари россиялик ҳамкасбига «мулоқотда бўлиб туриш жуда зарур эканини» таъкидлаган.
Россия мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, томонлар Украинадаги уруш атрофида фикр алмашган. Белоусов АҚШ Украина Қуролли кучларига қурол-яроқ етказиб бериши келажакда ҳолат янада хавфли тус олишига олиб келишини айтган.



