Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда фуқаролар Т.К., В.Ш. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.К.га тегишли хонадонни гўёки вафот этган отаси Т.К.га тегишли эканлиги ҳақидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаб, ушбу хонадонни ўзларига мерос сифатида расмийлаштириб олганликлари аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


