“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 1-мавсумида овоз бериш жараёни, 16 март соат 00:00 дан қайта бошланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, жараён 4 апрел соат 23:59 гача давом этади.
Ўзбекистонда 13 мартдан “Ташаббусли бюджет”га овоз бериш жараёни бошланиши белгиланганди. Бироқ овоз бериш учун зарур платформа - Open budjet порталида техник носозлик кузатилган.
Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.
Овоз бериш усуллари:
➖ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
➖порталнинг (https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32) мобил иловаси;
➖Telegram’даги расмий бот (https://t.me/ochiqbudjet_6_bot) орқали.

