Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги метан заправкада «Жигули»да ёнғин чиқди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Вилоят ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 13 январ куни соат тахминан 22:00 ларда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида 1999 йилда туғилган фуқаро Г.К. га тегишли бўлган «Ваз2107» русумли транспорт воситасига газ қуйиш вақтида келиб чиққан.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Натижада автомобил қисман ёнган. Ушбу ёнғин натижасида фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.