“Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор қўшимчалар киритилмоқда.

Улар:

108-1-модда. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартибини бузиш билан тўлдирилмоқда:

“Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар беш йилда ҳамда давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар уч йилда тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартибини бузиш –мансабдор шахсларга беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.”

Шунингдек, 268-5-модда учинчи қисмига ушбу қўшимчалардан келиб чиқувчи ўзгартиришлар таклиф этилмоқда.

Амалдаги бир қатор қонун ҳужжатларига Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилгани муносабати билан боғлиқ таҳририй ўзгартишлар киритилмоқда.