«2023 йил 15 июндан сўнг Тоғли Қорабоғни Арманистон ва ташқи дунё билан боғлайдиган ягона йўл бўлган Лочин йўлаги ёпиб қўйилганидан сўнг, озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи каби зарурий товарларнинг ҳаддан ташқари тақчиллиги янада кучайди», — дейилади Арманистоннинг БМТдаги доимий вакили Мгер Маргарян БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубда.

2023 йил 23 апрелда Боку Хакари кўпригида назорат-ўтказиш пункти ўрнатди ва буни «инсон кучи, қурол-яроғ ва миналарни ноқонуний ташишнинг олдини олиш» зарурати билан изоҳлади. 

Арманистон қонунбузарлик ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этиб, Озарбойжон 2020 йилги сулҳ битимини қўпол равишда бузаётганини билдирди. 

Шу билан бирга, Ереван Россияни ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди, унга кўра, Лочин йўлаги Россия тинчликпарвар кучлари назорати остида бўлиши керак.