Хусусан, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий психолог лавозими пайдо бўлади.
Стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида эса суицидолог лавозими жорий этилади.
Бундан ташқари, стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари очилади.


